Zamonaviy Yangiliklar olami.
Login Registration
Tasodifiy Maqola : Jinsi moyinlikni so`ndirish
10 йилча аввал бошимдан утган. Бир урологга учрашдим , 1,5 ой даволандим, фойдаси кам булди. Кейин б... davomi
ENG YANGI JAVA YUKLAMALAR OLAMI!
Library | Umr manzaralari

Бир тулкининг думи таъқибга учраб, кесиб ташланибди.

Added:DENTER (08.12.2021 / 11:55)
Rating:rating 1321 article (1)
Reads:335
Comments:0
Бир тулкининг думи таъқибга учраб, кесиб ташланибди.

У бошқа бир думи кесилмаган тулкини кўриб, нега думини ҳалиям кестирмай юрганини сўрабди. Думи кесилгач, ниҳоятда бахтли эканини, худди ҳаводаги қушдек енгил бўлганини, ҳузур-ҳаловатда эканини айтибди. Нариги тулки ҳам унинг гапига кириб, думини кесибди. Думи кесилгач ҳеч қандай ҳузур-ҳаловат сезмас, қайтанга кучли оғриқни ҳис қилибди. Шунда унга бу тавсияни берган тулкига: «Нега мени алдадинг?», дебди. «Агар тулкиларга оғриғинг ҳақида гапирадиган бўлсанг, улар думларини сира кесишмайди, қайтанга устимиздан кулишади», дебди.

Шундан сўнг улар аксарият тулкилар думларини кесгунларига қадар ўзларининг «ҳузур-ҳаловатлари» ҳақида сўзлаб юришибди. Ўшандан кейин улар бирорта думли тулкини кўриб қолишса, ҳалиям думи билан юргани учун масхара қила бошлашибди...

Агар фасод кенг ёйиладиган бўлса, кишилар солиҳ инсонларни маломат қила бошлашади. Нодонлар оқилларни масхара қилишга ўтадилар...

Агар солиҳ кишиларда бирор камчилик топа олмасалар, улардаги яхшиликни ҳам маломат қилишга ўтишади...
______________
Download txt | fb2
Home
Онлайн: 0 / 15

java dastur, android dastur, yuklama, qizlar rasm, mobil yuklama, kelin-kuyov, hayotiy hikoyalar, qiziqarli xikoyalar, latifalar uz, sevgi haqida, yuklamalar uzb, kerakli maqolalar bizda.

© MUSIQA.SU MUSIQIY OLAMI!